Хорижий делегация аъзолари учун меҳмонхоналар захира фонди ташкил қилинди
Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг саммитида Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм марказида хорижий делегация азоларини жойлаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Қозоғистон - “Savitsky Plaza”, Туркия делегацияси - “Samarkand Regency Amir Temur”, Туркманистон делегацияси - “Silk Road By Minyoun”, Озарбайжон делегацияси - “Lia By Minyoun Stars of Ulughbek”, Венгрия расмий делегацияси - “Wellness Park Hotel 31 “Afrasiab”, Венгрия ишбилармонлар гуруҳи - “Wellness Park Hotel 32 “SOGD”, Қирғизистон, ТДТ ва унинг тузилмалари делегацияси - “Wellness Park Hotel 33 “Bactria” меҳмонхонасига жойлаштирилади.
Бундан ташқари, “Wellness Park Hotel 34” - “Turon”да меҳмонхоналар заҳира фонди ташкил қилинган.
М. Қосимова,
ЎзА