Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган шахслар ушланди
10:37 / 2023-03-30

Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Н. фуқаролар Г.А. ва К.Ў.нинг ишончига кириб, уларни гўёки миграция хизматида ишловчи танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 6,4 минг АҚШ доллари олган.

Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.  

Департамент ҳамда ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар А.Ш. ва К.Н. фуқаро Э.Х.нинг ишончига кириб, уни миграция хизмати орқали Англия давлатига ишга юбориш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.  

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. фуқаролар И.А. ва У.И.нинг ишончига кириб, уларни Япония ёки Жанубий Корея давлатларига ишга юбориш эвазига жами 4 минг 850 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА