Сўнгги йилларда транспорт ва туристик хизматлар имкониятларининг кенгайиши аҳолининг саёҳатга бўлган қизиқиши ортишига сабаб бўлмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 7,6 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 миллион нафарга ёки 22,2 фоизга ошган.
Ҳисоботда қайд этилишича, ўзбекистонликлар энг кўп қўшни давлатларга саёҳат қилган. Хусусан, Қирғиз Республикасига 3,3 миллион нафар, Қозоғистон ва Тожикистонга эса 1,3 миллион нафардан фуқаро ташриф буюрган.
Шунингдек, Россия Федерациясига 433,3 минг нафар, Саудия Арабистонига 366,2 минг нафар, Туркияга 268,9 минг нафар фуқаро сафар қилган. Бундан ташқари, БАА (139,4 минг), Миср (65,4 минг), Хитой (52,6 минг) ва Вьетнам (39,1 минг) ўзбекистонликлар энг кўп борган давлатлар қаторига кирган.
Ҳамроз Баянов, ЎзА