Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижга чиқиш паспортларии эгаларига топширилди
18:44 / 2022-01-18

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони билан 2022 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилмоқда.

Мазкур хизмат жорий йилнинг 5 январидан Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ҳамда Қарши шаҳридаги давлат хизматлари марказларида синов тариқасида кўрсатилмоқда. Бугун марказ орқали ариза топширган фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти топширилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА