Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижга чиқиб кетган қарздорлар: 1493 нафар алимент тўловчи топилган, қидирув давом этмоқда...
10:24 / 2022-04-01

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд қарорлари ижроси асосида вояга етмаган болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб келинмоқда.

Хусусан, Республика бўйича суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари юзасидан жорий йил ўтган даврида жами 5256  нафар қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинган, шундан 4756 нафари алимент пулини тўлашдан бош тортган қарздордир.

Ушбу қидирувда бўлган қарздорларнинг 895 нафари чет элда эканлиги аниқланган ва ҳамкор ташкилотлар билан тегишли қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Соҳада юзага келаётган вазият таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, қидирув ходимлари томонидан замонавий алоқа воситалари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хорижда бўлган қидирувдаги қарздорлар билан алоқага чиқиб, уларга нисбатан алимент қарздорлик бўйича ижро иши қўзғатилганлиги ва бунинг оқибатлари тўғрисида ўтказилаётган профилактик суҳбатлар ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суд буйруғига асосан қарздор А.Мамараимовдан ундирувчи Ф. Мамараимова фойдасига вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги  ижро ҳужжати Бюронинг Қўқон тумани бўлими иш юритувига олинган. 

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Мамараимовга нисбатан давлат ижрочиси томонидан 2021 йилда қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарор ижросини таъминлаш учун Фарғона вилоят қидирув шуъбасига юборилган.
Қидирув шуъба ходимлари томонидан ўтказилган сўровлар натижасида қарздор А.Мамараимов Россия Федерациясига ишлаш учун чиқиб кетган аниқланган.

Қидирув тадбирлари натижасида қарздорнинг хориждаги уяли алоқа рақами аниқланди ва қарздор билан ўтказилган профилактик суҳбат давомида жорий йил 28 март куни 45 млн. сўм алимент пули тўлаб берилишига эришилди.  
Бундан ташқари, тезкор тадбирлар натижасида қидирувдаги жами 1493 нафар алимент тўловчилар топилган ва 557 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига асосан суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2014 йил 9 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор  У.Норматовдан ундирувчи З.Норматова фойдасига  вояга етмаган  бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор ота яшаш манзилида йўқлиги ва унинг қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабабли унга нисбатан МИБ Чилонзор туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. 

Қидирув тадбирлар давомида қарздор У.Норматов 2022 йил топилиб, давлат ижрочисига топширилди ҳамда қарздорлик тўланмаганлиги оқибатида унга нисбатан суднинг тегишли қарорига асосан  15 сутка қамоқ жазоси қўлланилди.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган талаблар ижроси бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, Бюро органлари томонидан жорий йилнинг март ойи «Алимент ундирув ойлиги» доирасида алимент ундирувлари самарадорлигини ошириш ҳамда қидирувдаги шахслар ҳақида маълумотларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш ва бошқа амалий тадбирлар юзасидан муҳим чоралар белгиланди.

Айни пайтда маҳаллий қидирувда бўлган жами 2368 нафар қарздорларнинг яшаган манзили ва алиментдан бўйин товлаб, яшириниб юрган шахсларнинг маълумотларини ОАВларида кўрсатиш орқали топишда жамоатчилик ташаббускорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Икромжон Ғафуров,
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг 
Қидирув бўлими бошлиғи