Хориждан келган педагог мактабда фаолиятини бошлади
2025-2026 ўқув йилида Бухоро вилояти мактабларида таълим сифатини ошириш ва хорижий тилларни ўқитиш самарадорлигини юксалтириш мақсадида Корея, Россия ҳамда Эфиопия давлатларидан жами 26 нафар хорижлик педагогларни жалб этиш режалаштирилган.
Айни пайтда 1 нафар кореялик, 2 нафар эфиопиялик ва 3 нафар россиялик ўқитувчи вилоятдаги умумтаълим мактабларида фаолиятини бошлади. Жумладан, Бухоро шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида Эфиопиядан келган математика ўқитувчиси ўз меҳнат фаолиятини бошлади.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари мазкур мактабда, хорижлик педагог билан яқин мулоқотда бўлди ва унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

Халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган бундай ташаббуслар вилоятда таълим тизимини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Зариф Комилов, ЎзА