Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги ёшлар билан видео мулоқот
14:43 / 2025-02-01

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров таълим олиш ва ишлаш учун хорижда бўлиб турган ёшлар билан видеомулоқот орқали суҳбатлашди.

Секторлар, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган очиқ мулоқотда дунёнинг турли давлатларидан 150 дан ортиқ миграциядаги ёш қатнашди.

Видео учрашув чоғида тоғли туман раҳбари мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, барпо этилаётган янги иш ўринлари, уларнинг ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор, ёшлар билан манзилли ишлашнинг самаралари ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, хориждаги ёшларнинг мурожаат ва ғояларини тинглади. Очиқ мулоқотда ўртага ташланган масалалар ечимини топиш ва яхши ғояларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири