Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари ҳамкорлигида хорижда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Хусусан, учрашувда айни пайтда Жанубий Корея, Япония, Россия, Хитой каби давлатларда яшаб, меҳнат миграциясидаги бир гуруҳ хотин-қизлар ва чет эл олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашилди, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Жумладан, тадбиркорликка оид имтиёзлардан фойдаланиш, ҳарбий хизмат харажатлари, ишга жойлашиш каби йўналишларда таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар томонидан қайд этилиб, уларнинг ижросини таъминлаш шаҳар ҳокимининг бевосита назоратига олинди.
Мулоқот давомида меҳнат миграциясида бўлган аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, оила бағрига қайтишларига кўмаклашиш ҳамда қайта ижтимоий мослашув жараёнларини қўллаб-қувватлаш тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Гулноза Бобоева,ЎзА