Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги ватандошларимиз оилалари — доимий эътиборда
19:26 / 2026-01-09

Президентимизнинг топшириқлари ижроси доирасида 2025 йилнинг 5-10 январь кунлари юртимиз бўйлаб “Хориждаги ватандошларимиз оилалари – доимий эътиборда” шиори остида кенг кўламли хайрия ва байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирлар Миграция агентлиги ташаббуси билан амалга оширилиб, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг фарзандларига янги йил қувончини улашишни мақсад қилган.

Акция доирасида Жиззах, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрилик хорижда ишлаётган фуқароларимизнинг 800 нафар фарзанди пойтахтда ўтказилаётган янги йил театр томошаларига таклиф этилди. Улар учун махсус байрам дастурлари, саҳна чиқишлари ва эсда қоларли совғалар тайёрланиб, болалар қалбида унутилмас онлар ширин хотира бўлиб муҳрланди.

[gallery-27041]

Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам 1000 нафар бола учун маҳаллий санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари намойиш қилинди, байрам дастурхонлари тузатилди ва совғалар улашилди. Қувноқ мусиқалар, болалар кулгиси ва байрамона муҳит ҳар бир хонадонга илиқлик бағишлади. Ушбу тадбирлар орқали 2000 нафарга яқин болани байрам шодиёнаси қамраб олди. Мазкур эзгу ташаббус хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг оилалари учун маънавий қўллаб-қувватлашдир.  

Янги йил байрамлари орқали болаларга нафақат совға, балки ишонч, умид ва Ватанга бўлган меҳр улашилмоқда. Бу эса келажак авлод қалбида юртга садоқат, бирдамлик ва миннатдорлик туйғуларини мустаҳкамлайди.

Зеро, инсонга эътибор энг катта бойлик. Ватандан йироқда бўлса-да, ҳар бир юртдошимиз ва унинг оиласи давлат ғамхўрлигидан четда эмас. Ана шу эзгу тамойил яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Дилдора Дўсматова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),ЎзА