French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги фуқароларимиз учун махсус сайт ишга тушди
12:23 / 2024-10-14

Мамлакатимизда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус “saylov.mfa.uz” сайти ишга туширилди. Мазкур манба Ўзбекистон Республикасининг хориждаги фуқароларига муайян енгиллик яратиш мақсадида очилди. Яъни, энди ватандошларимизда электрон тартибда мурожаат қилиб, консуллик ҳисобида турмасдан овоз бериш учун сайловчилар рўйхатига қўшилиш имкони бор.

Шунингдек, мазкур платформа орқали хориждаги фуқаролар экстерриториал тамойили асосида ўзлари танлаган сайлов участкасини ўзгартириш орқали қўшимча қулайликдан фойдаланишлари ҳам мумкин.