Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ёшлар билан учрашув ўтказди
19:05 / 2026-01-22

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 1500 нафар марказий ҳамда ҳудудий студиялардан ёшлар иштирок этди.

[gallery-27257]

Учрашув давомида ёшлар ўз фикр ва ташаббусларини билдирди, савол-жавоб сессияси орқали халқаро ҳамкорлик ва дипломатик фаолият масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур учрашув ёшларнинг ташқи сиёсат ва дипломатик фаолиятга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг халқаро жараёнлар ҳақидаги билим ва тасаввурларини кенгайтириш, шунингдек, ёшларнинг фикр ва ташаббусларини бевосита дипломатлар орқали тинглаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.  

Тадбир ёшларни дипломатик фаолиятга қизиқтириш, етакчилик ва мулоқот кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларнинг Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги иштирокини кучайтиришга қаратилди.

Гулноза Бобоева,

Ойбек Пардаев (сурат),

ЎзА