Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда ишлаётган юртдошларимиз аҳволи ўрганилди
16:05 / 2021-04-22

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари Тошлоқ туманидаги «Садда» ва «Ахшак» маҳалла фуқаролар йиғинидан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган ёшлар хонадонларига ташриф буюрди.

Агентлик томонидан ташкиллаштирилган ҳолда юборилган фуқаролар хонадонларига ташриф чоғида уларнинг ота-оналари билан суҳбат қилиниб, ҳақиқий ҳолат ўрганилди. Баъзи фуқароларнинг хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолгани, уларга Бандлик жамғармаси томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши ва иш топиш бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.

Бир қатор фуқаролар уй-жой олишга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Уларга уй-жой билан таъминлаш масаласида Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва кредит олиш тартиби тушунтирилди.

Бундан ташқари суҳбат давомида вилоят “Ишга марҳамат” мономаркази, Марғилон шаҳридаги Қурилиш соҳасидаги малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув марказида ташкил этилган бепул касб-ҳунар ва хорижий тилга ўқитиш курсларида таҳсил олиш, ўз тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш, “labor-migration” дастурий мажмуаси имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.