Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда ишлашнинг тартибли тизими самараси (+видео)
10:37 / 2023-11-21

Бугун дунё меҳнат бозорида малакали, маданиятли, касб-ҳунар эгаси бўлган, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган кадрларга бўлган талаб ҳар қачонгиданда юқори. Уларнинг билими ва эгаллаган ҳунарларига яраша катта маош ҳам таклиф этилмоқда.

2020 йил 11 августда Давлатимиз раҳбарининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорлари қабул қилиниши билан юртимизда  тартибли меҳнат миграциясини ташкил этиш борасида катта қадам қўйилди.  

Гап халқимиз манфаатлари ҳақида борар экан, давлат томонидан бу борада яхлит  тизим яратишга катта эътибор қаратилди, етарлича молиявий ресурслар ажратилди. Республикамизнинг барча туман ва шаҳар марказларида “Ишга марҳамат” мономарказлари барпо этилди ва улар замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Ишсиз фуқароларни касбга тайёрлашда субсидия тўлаш, иш ҳақи билан таъминлаш тизими жорий қилинди, ётоқхона ажратилди, ҳуллас, бу даргоҳга қадам қўйган инсон давлатнинг ғамхўрлигини яқиндан ҳис қилди. 

Интервью:

 Бугунги кунда республикамизда 30 дан ортиқ мономарказларда фуқароларимизга 70 дан ортиқ касб-ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Биргина Тошкентдаги мономарказларда 40 дан ортиқ, халқ хўжалигида долзарб бўлган касблар таклиф этиляпти. Муҳими бундай марказларда малака эгаллаган фуқароларимизга халқаро тан олинган сертификатлар берилиб, давлатлараро тузилган шартномалар асосида 86 мамлакатда эгаллаган касби бўйича ишлаш ҳуқуқи яратиб берилди.  

Интервью:

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида, айнан иш берувчи компания вакилларининг келиб, фаолияти билан танишишлари ва шулар асносида иш кучига буюртма беришлари, ҳуллас тартибли меҳнат миграциясини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу ерни тамомлаган юзлаб тингловчилар хорижий давлатларга бориб, юқори маошли ишларда фаолият юритиб келмоқда. Айтиш керакки, бу даргоҳдан иш берувчиларнинг кети узилмайди. Биз борган куни дастлаб, Жанубий Корея, сўнгра Япония давлатидан нуфузли компания вакиллари келиб, мономарказ фаолияти билан танишишаётган экан.  

- Мен қурилиш компанияси вакилиман, - дейди TSG компаниясининг чет эллик ишчиларни қабул қилиш бўлими бошлиғи Акио Суиёши.  -Ўзбекистонга илк бор келишим. Юртингиз ва биз танишган мономарказ фаолияти менда катта таъсурот қолдирди. Шароитлари яхши, дарс беришлари бизга маъқул бўлди. Япон тилини биладиган тингловчилар ҳам бор экан. Биз кўплаб давлатларда бўлдик, бироқ япон тилини ўзлаштирган ишчилар кам бўлган. Ўзбекистонлик  тингловчиларда япон тилига қизиқиш жуда баланд. Яна бир эътиборли томони халқларимизнинг менталитети бир бирига жуда мос. Хабарингиз бор, Японияда бугун ишчи кучига талаб жуда юқори. 

Бир сўз билан айтганда ҳунар эгаллаган, хорижий тилларда эркин сўзлаша оладиган инсон борки жамиятимизда тезда ўз ўрнини топяпти.  Бунинг учун эса давлатимиз томонидан барча шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда.    

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/4wey7i5MGr0" title="Хорижда ишлашнинг тартибли тизими самараси" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, 

Нишонбой Абдувойитов 

ЎзА