Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда бўлган қариндошининг пенсиясини олиш учун қандай ишончнома керак?
11:51 / 2020-11-23

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, хорижда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига кела олмаган пайтида унга пенсия ишончнома орқали тўланиши мумкин.

Бунда фуқарога Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан 3 хил, хусусан, фуқаро соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келолмаслиги, фуқарога истиқомат қилиб турган республикада пенсия ёки нафақа тайинланмаганлиги, доимий рўйҳатда турмаслиги тўғрисидаги маълумотлар берилади.

Пенсия жамғармаси аҳборот хизматининг маълумотига кўра, ушбу маълумотномалар берилгандан кейин пенсия тикланиб, 12 ойдан ошмаган муддатга тўлаб берилиши мумкин.

Қонунчиликда мазкур маълумотномалар орқали пенсия тайинлаш назарда тутилмаган.