Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж ОАВ: Тошкент халқаро инвестиция форуми – йилнинг муҳим воқеаси
11:21 / 2024-04-26

Германиянинг оммабоп “wallstreet-online.de” сайтида 2-3 май кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган мақола жойлаштирилди. Нашр ёзишича, 2023 йил Ўзбекистонда йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция қиймати 19,5 миллиард долларни ташкил этиб, 93 фоиз ўсган. 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткич 250 миллиард долларга етиши кутиляпти. Ташқи савдо айланмаси эса рекорд даражадаги 62,6 миллиард долларга кўтарилган.

Шу нуқтаи назардан Тошкентда бўлиб ўтадиган нуфузли анжуман энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, туризм, кончилик, рақамли иқтисодиёт каби турли соҳаларда сармоявий имкониятни кенгайтирадиган муҳим воқеадир.

– Форум хорижий инвесторлар учун Янги Ўзбекистонга кириш имконини беради, – дея қўшимча қилади муаллиф. – Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатнинг “Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш.

Қайд этилишича, мазкур анжуман шу пайтгача республика истиқболини белгилаш, хусусан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция миқдорини кўпайтириш орқали иқтисодий тараққиётни таъминлашга, шунингдек тоза энергияга сармоя кўламини сезиларли равишда оширишга ҳисса қўшган.