Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
19:02 / 2025-12-10

Ўмон Султонлигининг “Asdaaoman” нашри Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан мақола эълон қилди.

Араб нашри мадҳиямизнинг матни ва мусиқаси мамлакатимизнинг 1992 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқлангани, мадҳия матни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов томонидан ёзилгани, унга Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов мусиқа басталаганини таъкидлаган.

– Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси матни ўлка фуқароларини матонат ва жасоратга, фидокорликка чақиради, миллий ғурурни уйғотади, - дейилади мақолада.

Мадҳия байрамлар, сиёсий чиқишлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари, юқори аҳамиятли тадбирлар, турли давлат раҳбарларини кутиб олиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига эътиқод ва ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифода этади.

Давлат мадҳияси – тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаёт, ёруғ келажакка бўлган ишонч тимсолидир. 

М.Пирматова, ЎзА