English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
15:15 / 2025-08-22

“Turkmenistan Airlines” миллий авиакомпанияси томонидан нашр этиладиган “Lachyn” журналининг бу галги сонида “Хоразм – минглаб қалъалар маскани” сарлавҳали мақола чоп этилди. Ушбу материал Хоразм вилоятининг бой маданий мероси ва сайёҳлик жозибадорлигига бағишланган.

Мақолада минтақанинг тарихий диққатга сазовор жойлари, жумладан, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива музейи, ноёб меъморий иншоотлар, анъанавий ҳунармандчилик ва миллий таомларимизҳақида батафсил маълумот берилган.

Қайд этиш керак, ушбу нашр мамлакат фуқаролари ва хорижий меҳмонлар учун сайёҳлик йўналишларини ва диққатга сазовор жойларни тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур мақола юртимизнинг энг муҳим тарихий ҳудудларидан бирининг сайёҳлик имкониятлари тўғрисидаги тасаввурни кенгайтиришга хизмат қилади, шунингдек, ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

М.Пирматова, ЎзА