Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
11:58 / 2025-06-23

Иорданиянинг “Ammon News” нашри Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессияси иштироки доирасида Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан учрашганини ёритди.

Мақолада томонларнинг Иордания-Ўзбекистон муносабатлари бугунги ҳолати муҳокамаси ўрин олган.  Шунингдек, қўшма ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олингани таъкидланган.

Қолаверса, сиёсий мулоқотни кенгайтириш, иқтисодий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мулоқот чоғида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Иордания билан ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган муносабатларига катта аҳамият беришини алоҳида таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга ишонч билдирди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА