Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
23:13 / 2024-09-25

Мисрнинг “Al-Axbar Al-Youm” нашри “Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади” сарлавҳали мақола эълон қилди.

Муаллиф асосий эътиборни юртимизда айни йўналишда “Камбағалликдан фаровонлик сари” номли янги дастур ишлаб чиқилаётганига қаратган. Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан камбағалликни камайтириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу ҳужжатда етти имконият ва масъулият тамойили асосидаги янги ёндашувлар белгилаб берилгани урғуланган.

Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилганига тўхталиб, муайян оила бўйича алоҳида дастур бўлиши, бу борада ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилиши таъкидланган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА