Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
12:47 / 2024-03-26

“Ал-Аҳрам дарвозаси” (gate.ahram) нашри Миср Дипломатик тадқиқот институти ва мамлакатимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолагани тўғрисида мақола эълон қилди. Ҳужжатни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев ҳамда Миср ташқи ишлар вазири ўринбосари, ушбу муассаса директори Валид Хаггог мазкур араб давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмий иштирокида имзолаган.

Энди томонлар дипломатлар, академик, расмий эксперт-тадқиқотчилар алмашинуви ва кадр тайёрлаш билан боғлиқ дастурлар бўйича малака ошириш, қўшма тадқиқот ўтказиш, умумий манфаатдор соҳаларда илғор тажриба алмашиш орқали ҳамкорлик қилади.

.

– Шунингдек, элчи Валид Хаггог талабаларга ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари, долзарб муаммолар ва Мисрнинг Яқин Шарқ минтақасидаги воқеаларга ёндашуви мавзусида маъруза қилди, – дея қайд этган муаллиф.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА