Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
15:59 / 2024-03-18

БААнинг “Al-Khaleej” (Кўрфаз) нашрида пойтахтимизда ҳайдовчиликка номзод икки нафар аёл устоз ҳайдовчилар ҳамроҳлигида амалиёт дарси ўтаётгани ёритилди.

Мақолада ҳукуматнинг тегишли қарори билан аёлларга юк кўтариш қобилияти 2,5 тоннадан юқори юк автомобили ва йўловчи сиғими 14 кишидан кўп автобус бошқариш ҳуқуқи берилгани урғуланган.

– Саодат Шерматова аёллар учун автобус ҳайдашга қўйилган тақиқ бекор қилинишини қувонч кўз ёшлари билан қарши олди, – деб ёзади муаллиф. –  2005 йил “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олган қаҳрамонимиз ҳозир Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳри – Тошкент кўчаларида 51-йўналиш бўйлаб электр автобусни ҳаракатлантирмоқда.

Жамоат транспорти ҳайдовчиси сифатида иш бошлаган 49 ёшли аёлнинг турмуш ўртоғи ҳам автобус бошқараркан. У дастлаб рафиқасидан бироз хавотирга тушгани, энди эса Саодатни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини билдирган.

Яна бир номзод – 57 ёшли Наргиза Гадоева журналистга жамиятда муносиб ўрин эгаллаш имкони яратилганидан севинчини яширолмагани, аввал ҳайдовчилик мактаби ўқитувчиси бўлгани, йўналишга чиқишдан олдин йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимидан қоидага қатъий амал қилиш, машинани бошқараётганда телефондан фойдаланмаслик, йўловчилар билан яхши муомалада бўлиш каби зарур қоидаларни ўзлаштирганини айтган.

Мухбир Наргиза Гадоеванинг “Аввало, аёл киши ўзига ва қобилиятига ишониши керак, энг муҳими – сабр ва ишонч” деган фикри ўзбек аёллари фазилатига жуда мос эканини таъкидлайди.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА