Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Қатар ахборот агентлиги – QNA саҳифасида мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Доҳада ўтказган учрашувлар тафсилотига бағишланган мақола эълон қилди.
Хусусан, ушбу давлат Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жассим Ол Соний Бахтиёр Саидовни қабул қилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар раҳбарлари томонидан эришилган барча келишувларни вақтида ҳаётга татбиқ этиш, иқтисодий ҳамкорликни янада бойитишга алоҳида эътибор қаратилгани урғуланган.
Музокарада, айниқса, савдо ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўллари кўриб чиқилгани таъкидланган.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА