Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
15:39 / 2023-12-07

Италия ахборот агентлиги – “АNSA” саҳифасида Италиянинг Милан шаҳрида 2-10 декабрь кунларига белгиланган “Ярмаркада ҳунарманд” – “Artigiano in Fiera” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтаётгани, 27-бор уюштирилган мазкур тадбирда Ўзбекистондан “Ҳунарманд” уюшмасининг 20 нафар аъзоси иштирок этаётгани ҳақида мақола эълон қилинди.

Мақолада 100 дан зиёд давлат ҳунармандлари ва 1,5 миллиондан ортиқ мижоз ташриф буюрадиган 8 павильон, 2550 экспонатдан иборат кўргазма дунё бўйлаб етакчи ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлик субъектлари, хизмат кўрсатиш ҳамда экспорт корхоналари маҳсулоти ва хизматини жамлагани эътироф этилган.

Муаллиф Бухоро, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳунармандлик қадриятларини акс эттирган маҳсулотлар – ипак мато, рўмол, чопон, сўзана, пичоқ, керамика маҳсулотларини алоҳида таърифлаб, кўргазмада “асллик, миллий хусусият, замонавийлик ва анъанавийлик, шарқона жозибадорлик” уйғунлашганини таъкидлаган.

Анжуман доирасида “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда “Artigiano in Fiera” ўртасида меморандум имзоланганига ҳам эътибор қаратилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА