Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
11:23 / 2023-08-10

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг расмий ахборот агентлиги – “SPA”сайтида эълон қилинган “Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси илк турбинаси ўрнатилди” сарлавҳали мақолада “ACWA Power” компанияси томонидан Пешку ва Ғиждувон туманларида қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилаётгани, мазкур лойиҳа доирасида “Envision” компанияси (Хитой)нинг биринчи 6,5 МВт қувватли турбинаси ўрнатилгани, қурилма минораси баландлиги 100 метр, ҳар бир паррагиники эса 84 метрни ташкил қилиши таъкидланган.

Муаллиф корхона бошқаруви бош директори Кашиф Рананинг қуйидаги сўзларини ҳам келтирган:

–Шамол станциясида биринчи турбина ўрнатилиши ушбу лойиҳанинг муҳим босқичлардан бири. Узлуксиз тараққиётга ҳамоҳанг, айни жараёнда Ўзбекистон энергия мажмусини диверсификация қилишга қаратилган узоқ муддатли стратегияни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз.

Дарвоқе, ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 158 та шундай шамол турбинаси ўрнатиш мўлжалланган. 2024 йил мазкур электр станцияларининг илк қуввати ишга туширилгач, мамлакатимиз аҳолиси учун йилига 3 миллиард 600 миллион кВтсоат электр энергияси етказиб бериш имкони пайдо бўлади. Натижада йилига 1 миллиард 100 миллион кубометр табиий газ тежалади, атмосферага 1 миллион 500 минг тонна зарарли газ чиқишининг олди олинади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА