Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
14:00 / 2023-05-02

Референдумда БАА вакиллари ҳам иштирок этди

БАА ахборот агентлиги – “WAM” маълум қилишича, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аккредитациядан ўтказган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари орасида БАА вакиллари ҳам бор эди. Федерал миллий кенгаш аъзоси, БАА – Ўзбекистон парламент дўстлик қўмитаси раиси Усама Аш-Шафaр, парламент алоқалари бўйича Бош котиб ёрдамчиси Афра Рашид Ал-Бастий Референдум ошкора, демократик, халқаро талаблар асосида ўтганини таъкидлади.

Усама Аш-Шафар икки мамлакат дўстлиги мавзусига тўхталиб, сўнгги пайтда иқтисодиётнинг турли тармоқларида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилганини урғулади. Шунингдек, ўзаро муносабатни мустаҳкамлаш ва умумий манфаатга эришиш йўлида икки дўст давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва мувофиқликни ошириш муҳимлигига тўхталиб, бундан буён ҳам Ўзбекистонга муваффақият, тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Аш-Шафaр барча сиёсий партиялар томонидан фуқароларга фикр билдириш, конституциявий қонун лойиҳаси доирасида референдумда иштирок этиш имконини берувчи демократик муҳитни таъминлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатни юқори баҳолади.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА