Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмнинг энг моҳир ҳамширалари аниқланди
11:29 / 2025-04-04

Урганч шаҳрида “Ҳамшира-2025” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ҳамшираларнинг  касбий  билим ва малакаларини  ошириб  боришни  қўллаб - қувватлаш, фаолияти давомида яхши натижаларга  эришиб  келаётганларини  моддий  ва  маънавий  рағбатлантириш,  улар фаолиятини  оммалаштириш, ўз  касбининг  моҳир  эгалари  ўртасида  соғлом  рақобат  муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил қилинган танловда вилоятдаги туман  ва  шаҳар даволаш-  профилактика муассасалари, тиббиёт  бирлашмаларидан  сараланган  ҳамширалар   иштирок этди.

Танлов иштирокчилари тўртта шарт асосида ўз билимларини синовдан ўтказди.  

– Танлов тасдиқланган низом шартлари асосида ўтказилди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Бикажон Матжонова. – Унда ҳамшираларнинг маҳорати мурожаат қилган беморларни қабул қилиш, аҳволини аниқлаш  ва тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий- сиёсий билимларга оид шартлар бўйича баҳоланди.  Иштирокчилар назарий ҳамда ижтимоий - сиёсий саволларга зукколик ва чаққонлик билан жавоб беришга ҳаракат қилди.  

Ҳамширалар билим ва маҳорат борасида бир- бирларидан асло қолишгани йўқ. Кимдир амалиётда, кимдир назарий,  ижтимоий- сиёсий жиҳатдан, кимдир эса ўз билим ва истеъдоди билан ҳакамлар ҳайъати эътиборига тушди.  

Якуний натижаларга кўра, Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси  қабул ҳамшираси Дилафрўз Халиллоева йилнинг энг яхши ҳамшираси дея, эътироф этилди.  

Боғот туманидаги 3-сон оилавий поликлиникаси ҳамшираси Дилдора Давлетова 2-ўрин,  Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси  ҳамшираси  Соҳиба Ботирова эса 3-ўринга лойиқ кўрилди.  

Ғолиблар, фаол иштирокчилар  вилоят  соғлиқни сақлаш бошқармаси,  Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси  вилоят  бўлинмаси  ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари