Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмлик журналистлар ҳам тақдирланди
17:39 / 2023-06-27

Урганч шаҳридаги “Бахт қуши” тантаналар саройида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан уч авлод учрашуви тарзида ташкил этилган тадбирда нафақадаги устоз-журналистлар ҳам иштирок этди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов соҳа вакилларини касб байрами билан табриклади.  

– Барчамизга яхши маълум, мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган бугунги даврда очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ижтимоий ҳаётнинг муҳим мезонига айланди, – деди вилоят ҳокими Ж.Раҳимов. – Бугунги глобаллашув жараёнида кундалик воқеа ҳодисалар тўғрисида фуқароларга холис ва ишончли ахборот етказиш, жамиятни турли информацион хуружлардан сақлаш, давлат бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини қарор топтириш, жамоатчилик назоратини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари, блогерлар, матбуот хизматлари муҳим ўрин тутади. Хоразмда 21 та босма нашр, 3 та телеканал, 2 та радиоканал фаолият кўрсатмоқда. Кейинги 3 йилда вилоятимиз медиа маконида 21 та электрон нашрлар пайдо бўлди. Оммавий ахборот воситаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш биз учун ҳамиша устувор вазифа бўлиб келган ва бундан буён ҳам бу йўналишдаги ишларни изчил давом эттирамиз. Таъкидланганидек, жорий йилнинг ўзида Хоразм вилояти телерадиокомпанияси умумий қиймати 40 миллиард сўмлик энг сўнгги русумдаги техник воситалар билан жиҳозланди. Бу эса эфир сифатини яхшилаш, янгича йўналишдаги телерадиодастурлар тайёрлаш имконини беради. Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида вилоятда барча шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек, 30 дан ортиқ вилоят ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилди. Бугун улар оммавий ахборот воситалари, блогерлар билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиб, ижтимоий тармоқлардаги танқидий чиқишларга, мурожаатларга тезкорлик билан муносабат билдирмоқда, ташкилотларнинг интернетдаги веб-сайтлари, канал ва саҳифалари орқали зарур ахборотларни аҳолининг барча қатламларига етказиб бермоқда.  

Тадбирда бир гуруҳ журналистларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.  

[gallery-12521]

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзодбек Саидов (сурат), ЎзА.