Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмлик ёш ҳуқуқшунослар сараланди
15:28 / 2025-10-31

Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ҳуқуқшунослик” фани олимпиадасининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиадада  Адлия вазирлиги томонидан оталиққа олинган вилоятдаги 13 та умумий ўртатаълим мактабининг 8, 9, 10, 11-синфларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари фани”дан аъло баҳоларга ўқиган ҳамда олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичларида  биринчи ўринни қўлга киритган ўқувчилар иштирок этишди.

Ўқувчиларнинг билимлари ҳуқуқий тестлар, муаммоли вазиятга ҳуқуқий ечим топиш ҳамда назарий саволларга жавоб ёзиш каби шартлар асосида синовдан ўтказилди.

Мазкур шартлар давомида иштирокчиларнинг билими ҳудудий ташкилий қўмита томонидан баҳоланиб, якуний натижаларга кўра Гурлан туманидаги 42-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Кумуш Комилжонова, шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мардона Римбоева, Хива шаҳридаги 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Азизбек Қодирберганов ҳамда  Хива туманидаги 20-мактабнинг 11-синф ўқувчиси  Жўрабек Жуманиёзов ўз тенгдошлари орасида ғолиб деб топилди.  

[gallery-26014]

Улар шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган олимпиаданинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.  

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари