Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмлик йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчилари
17:36 / 2025-12-18

Танлов доирасида иштирокчилар 10 та йўналиш бўйича ўз маҳорати ва ташаббусларини намойиш этишди.

Шунингдек, турли ҳудудлардан келган ёшлар етакчилари ўз ташаббуслари ва лойиҳалари, ҳудуддаги фаол ва намуна бўладиган ишларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этишди.

Уларнинг лидерлик қобилияти, маҳаллага қўшаётган ҳиссаси ва янгича ёндашувлари эса танловнинг асосий мезонлари бўлди.

– Бугун бу ерда вилоятимизнинг энг фаол, ташаббускор ва намунали ёшлар етакчилари аниқланди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Тимур Жуманиёзов. –Иштирокчилар ўз лойиҳалари ва ташаббуслари билан саҳнада ҳақиқий етакчи сифатида намоён бўлишди. Танлов салоҳияти ва изланувчан хоразмлик ёшларнинг нафақат истеъдодини, балки жамиятга муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканликларини ҳам кўрсатди.  Ғолибларга танловнинг Республика босқичида омад тилайман.

Якуний натижаларига кўра,“Ёшлар баланси” тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси номинацияси бўйча Хива туманидан Сардорбек  Каримов, “Ёшлар дафтари” тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси" номинацияси бўйича Урганч шаҳридан Мафтуна Очилова, “Ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйча шовотлик Жўрабек Отажонов, “Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйча Урганч шаҳидан Хурсанд Саъдуллаев,

“Ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга оширишда ва бандлигини таминлашда самарали кўмаклашган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйча гурланлик Бектурсун Йўлдашев, “Ташқи меҳнат миграциясидан қайтган ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйича Янгибозор туманидан Шуҳрат Худойберганов,  

[gallery-26792]

“Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйича Тупроққалъа туманидан Мирзабек Гулимматов, “Иқтидорли ва интеллектуал фаол ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйича Урганч шаҳридан Гули Искандарова, “Касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилишда юқори кўрсаткич қайд этган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйича ҳазорасплик Қурвонгул Сафарова, “Ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган ва спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси” номинацияси бўйича хонқалик Иззат Отахоновлар биринчи ўринларни қўлга киритишди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари