Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмлик йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди
20:47 / 2026-03-05

Урганч шаҳрида чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Кузатиш маросимида вилоят ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бўлажак аскарлар, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар  бўлғуси аскарларга Ватан ҳимояси йўлидаги шарафли хизматларида омад тилади.

[gallery-28001]

Маросимда миллий армиямиз сафларига мазкур чақирув давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги  қарорига асосан  амалга оширилаётганлиги таъкидланди.  

Шундан сўнг, Хоразмлик ёшларнинг навбатдаги гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сафларида хизмат қилиш учун белгиланган ҳудудларга жўнатилди.  

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари