Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмлик дюздочилар мамлакат чемпионатида тенгсиз
12:28 / 2025-12-18

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўтказилган кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 14 та ҳудуддан келган дзюдочилар шоҳсупага кўтарилди.

Чемпионат якунида умумжамоа ҳисобида Хоразм вилояти терма жамоаси 4 та олтин, 7 та кумуш, 2 та бронза медали билан биринчи ўринни эгаллади. Бухоро жамоаси эса 4 олтин, 5 кумуш ва 9 бронза медаль тўплаб иккинчи, 3 та олтин ва 1 та бронза медалга эга чиққан Жиззах вилояти дзюдочилари учинчи ўриндан жой олди.

Мусобақа давомида Саидакбар Ҳайитов (Тошкент шаҳри), Саян Алибеков (Тошкент вилояти), Шерзод Шомуродов (Бухоро), Озодбек Олимов (Бухоро), Шоҳжаҳон Ҳомидов (Бухоро), Воҳиджон Шермаматов (Тошкент шаҳри), Нурдавлат Рустамов (Хоразм) ўз вазн тоифаларида чемпионга айланди.  

Қизлар орасида эса Нозима Нормуродова (Навоий), Гулжаной Қурбонбоева (Хоразм), Зиёда Жавлонова (Жиззах), Кумуш Кўчкинова (Қашқадарё), Сабрина Ҳайитова (Бухоро) ва Ҳулкар Бахтиёрова (Хоразм) Ўзбекистон чемпионатида тенгсиз бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА