Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмдаги янги ҳарбий марказ илк “қалдирғочлари”ни чиқарди
12:34 / 2021-12-20

“Янгиариқ” умумқўшин полигони негизида ҳарбий хизматчиларнинг чўл шароитида яшовчанлигини ошириш, оғир экстремал вазиятларда яшаб қолиш сирларини ўргатишга ихтисослаштирилган янги ҳарбий марказда илк битирув маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.


Иқлими ўзгарувчан, чексиз қумликлардан иборат бўлган ҳудудларда биринчи навбатда ҳарбий хизматчиларнинг яшовчанлигини ошириш, қўйилган жанговар вазифа сифатли бажарилишига эришиш мақсадида полигон негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини чўл шароитида тайёрлаш маркази яратилиб, унда биринчи 14 кунлик ўқув курсини тамомлаган 48 нафар ҳарбий хизматчига тегишли сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Тантанали битирув маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари иштирок этиб, яратилган ушбу марказ ҳудудимиз иқлими, рельефи ва табиий шароити билан ҳарбий хизматчиларни чўл ҳудудида яшай олишга ва жанговар вазифаларни сифатли бажаришга ўргатиши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтишди. Бу ерда ўрганувчилар томонидан олинган назарий билим ва амалий кўникмалар, эндиликда ҳарбий жамоаларда ҳам кенг тарғиб этилишига ишонч билдирилди. 

Дарвоқе, бугун Хоразм вилоятидаги куч тузилмаларининг жанговар тайёргарликдан амалий машғулот жараёнларини ўтказиш учун 4 минг гектар ер майдонига эга бўлган Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг “Янгиариқ” умумқўшин полигони барча қулайликларга эга бўлди. 

Бўлинмаларни чўл шароитида тайёрлаш маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун полигон ҳудудидаги ҳарбий топография, разведка, отиш ва тиббий тайёргарликлар, шунингдек, яшовчанликни ошириш хоналаридан иборат ўқув биноси, кўргазмали экспонатларга эга бўлган ҳамда амалий машғулотларни олиб боришга мўлжалланган иккита яшовчанлик шаҳарчаси, 150 ўринли ётоқхона ҳамда марказ шахсий таркибининг хизмат хоналари ажратилди. Шунингдек, полигондаги бошқа ижтимоий ва жанговар тайёргарлик объектлари марказда таҳсил оладиган ҳарбий хизматчиларга хизмат кўрсатиши белгиланди.

Амалий машғулотларни ўтказишга мўлжалланган Яшовчанлик шаҳарчасида саҳрода ва сув топиш, тозалаш ҳамда захирасини яратиш, ов қилиш, озиқ-овқат захирасини ғамлаш, овқат тайёрлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудудда бўлинмаларнинг жойлашуви учун пана жойларини жиҳозлаш ҳамда ниқоблаш, кузатув ишларини олиб бориш каби ўқув жойлари барпо этилди. 
Таъкидлаш жоизки, яратилган барча объектлар ҳудуддаги мавжуд бўлган маҳаллий предмет ва ўсимликлардан қўлбола усулда ясалишига, жойга мос ҳолда ниқобланишига алоҳида эътибор қаратилди.

 

ЎзА