ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Хоразм вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Дастлаб жангчи-фахрийлар ҳарбий оркестр садолари остида Урганч шаҳри Хотира майдонидаги ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйди.
Тадбирда нуронийлар ва Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳудуддаги ҳарбий қисм, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси “Veteran” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси аъзолари, фаол ёшлар иштирок этди.
[gallery-16843]
Сўнг иштирокчилар эътиборига маданий-кўнгилочар дастур намойиш этилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА