English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда сенаторлар ёшлар билан учрашди (+видео)
14:15 / 2025-12-12

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида Олий Мажлис Сенатининг

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев ҳамда  Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдукаримова иштирокида «Сенаторлар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.

Тадбир фаол ёшларнинг фикрини тинглаш, долзарб масалаларга ечим топиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, очиқ мулоқот руҳида ўтди.

—Учрашувда таъкидланганидек, юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, уларнинг замонавий билим олиши, касб эгаллаши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилмоқда, — дейди сенатор  Сайёра Абдукаримова.—Мулоқот давомида ёшлар таълим сифати, бандлик масалалари, ижтимоий фаоллик, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда яратилаётган имкониятлар, замонавий касб-ҳунарларга йўналтирилган ўқув курсларини кўпайтириш, талабалар учун қўшимча грант ва стипендия дастурлари жорий этиш, ёшларнинг IT ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, спорт ва маданий тадбирларни янада кенгайтириш каби қатор мавзуларда ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар.  

[gallery-26694]

Учрашувда  сенаторлар ёшларнинг таклифларини диққат билан тинглаб, билдирилган масалалар бўйича  тушунтиришлар берди.  Хоразмлик ёшлар сиёсатнинг устувор йўналишлари ва бандликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашди.  

Шунингдек, экологик маданият, таълим сифати ва илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар ташаббусларига имкониятлар яратиш масалалари бўйича кенг фикр алмашилди.

<iframe width="914" height="523" src="https://www.youtube.com/embed/KY0mPGWGXPc" title="Xorazmda senatorlar yoshlar bilan uchrashdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари