French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда "Сайлов ва ёшлар" форуми
17:16 / 2024-10-21

Ёшларнинг мамлакат келажаги учун муҳим бўлган сиёсий жараёнларда фаол иштироки катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда юртимизнинг барча ҳудудларида ёшларнинг ҳуқуқий билимларини бойитишга қаратилган “Сайлов ва ёшлар”форуми ўтказилмоқда.

Бу йилги сайловларда Хоразм вилоятидан жами 1 миллиондан зиёд сайловчининг 31 минг 505 нафарини сайловда биринчи маротаба иштирок этадиган ёшлар ташкил этади. Шу муносабат билан вилоятдаги истироҳат боғлари, маданият марказлари каби ёшлар кўп тўпланадиган жойларда уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва электорал маданиятини юксалтириш, шунингдек, сайлов қонунчилигидаги ислоҳотларни тушунтиришга қаратилган “Сайлов ва ёшлар” форуми ўтказилмоқда. 

Тадбирларда вилоят марказидан тортиб, энг чекка ҳудуд Тупроққалъа туманидаги ёшлар ҳам бирдек конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, сайловларда фаол иштирок этишини билдиряпти. 

[gallery-19907]

–Бу йил депутатлар сайловида биринчи маротаба овоз бераман, – дейди ёш сайловчи Мафтуна Очилава. – Ўзим талабаман. Шунингдек, китобхон бўлганлигим учун ҳам китобхонларни қўллаб-қувватлайдиган, ёшларга имкониятлар яратишда ташаббуслар кўрсатадиган номзодга ва партияга овоз бермоқчиман. 

Форум иштирокчиларига “Е-Сайлов” тизими, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “Қизлар академияси”, “УзЧесс” каби платформалар ҳақида маълумотлар берилиб, “Заковат”, “Ёш сайловчи”, “Биласизми?” интеллектуал ўйинлари ўтказилмоқда. “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлар рағбатлантириляпти. 

–Яқинда нуфузли танловда ғолиб бўлдим, – ёш сайловчи Дилмурод Тожибоев. – Яна келажакда бунданда катта лойиҳаларда ғолиб бўлиш истагим бор. 27 октябр куни бўлиб ўтадиган сайловда овоз беришимиз келажакда кўплаб имкониятларга эга бўлишимизда яна бир муҳим қадам саналади. Мен ўзим ҳам сайловда қатнашаман ва бошқа тенгдошларимни ҳам бу жараёнда фаол бўлишга чорлаб қоламан. 

Мазкур тарғибот лойиҳалари туман ва шаҳарларда давом этиб, ёшларга сайлов қонунчилигидаги ислоҳотларни тушунтиришга хизмат қиляпти.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари