Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда "Раҳбар кубоги" мусобақалари
09:51 / 2023-10-06

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхоналар ва ташкилотларда ходимларни жисмоний ривожлантириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тарбия кўникмасини шакллантириш ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш мақсадида ҳудудлар бўйича барча корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари ходимлари ўртасида спорт турлари бўйича “Бош вазир кубоги”, “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги” каби мусобақаларни ўтказиш белгиланган.

Ана шундай мусобақалардан бири –"Раҳбар кубоги" Хоразм вилоятида уюшқоқлик билан ўтказилди. 

Урганч шаҳар "Ёшлик" спорт мажмуасида мини-футбол бўйича бўлиб ўтган мусобақада вилоятнинг бир қатор ташкилотлари ўз жамоалари билан қатнашди.

Ташкилот жамоалари ўртасидаги баҳсларда Хоразм вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси жамоаси "Янгибозор" жамоасини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди.

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири