ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоятида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Унда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари аъзолари, талаба ёшлар, “Жасорат” мактаби ўқувчилари ҳамда “оталиққа” олинган ёшлар иштирок этди.
Тадбир доирасида ҳарбий хизматчилар томонидан фойдаланилаётган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиш қилинди. Камондан отиш ва от спорти бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
[gallery-27640]
Иштирокчилар қурол-аслаҳа ва техникаларнинг техник имкониятлари билан яқиндан танишди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали қўл жанги чиқишлари, хизмат итининг буйруқларни аниқ бажариши ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник М. Шерматов иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматнинг аҳамияти, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ёшларнинг саволларига жавоб берилиб, фаол иштирокчиларга миннатдорлик билдирилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА