English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам тадбири уюштирилди
19:23 / 2022-12-03

Урганч шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирок этиб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Жорий йилда вилоят реабилитация ва протезлаш марказида  50 ўринли,  кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун мўлжалланган “Урганч” санаторийсида 40 ўринли, Хивадаги “Мурувват” уйида 100 ўринли қўшимча бинолар қуриб фойдаланишга топширилган. Урганч шаҳрида 8 млрд. 687 млн. сўм маблағ сарфланиб бир вақтнинг ўзида 150 нафар китобхон мутолаа қилиш имкониятига эга вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси қуриб ишга туширилди.

Бугунги кунда вилоятда ногиронлиги бўлган шахслар 50 минг 226 нафар бўлиб, жорий йилда уларнинг 547 нафарига оддий ва электр юритмали ногиронлик аравачалари, 1 минг 115 нафарига эшитиш мосламаси,  қўлтиқтаёқ, ҳасса ва бошқа протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилди.

Бу йўналишдаги ишлар янада изчиллик билан давом эттирилади.

Тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари ва бошқа совғалар топширилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА