English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда “Гиламлар жилоси” халқаро кўргазмаси ўтказилади
14:33 / 2025-09-30

Жорий йил 18-19 октябрь кунлари Хива шаҳрида "Гиламлар жилоси" халқаро гилам кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги "2024-2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилади.  

“Гиламлар жилоси” халқаро кўргазмасини ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда қадимдан миллий қадрият сифатида ривожланиб келаётган гиламдўзлик анъаналарини асраб-авайлаш, илмий тадқиқ этиш, халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш ва кенг тарғиб этиш, анъанавий усулда гилам тўқиётган уста-ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли ҳамда хорижий сайёҳларнинг анъанавий гиламдўзликка қизиқишини уйғотиш ва анъанавий гиламдўзлик бозорини ривожлантиришдир.

Хоразм вилоят хокимлиги, "Хунарманд" уюшмаси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида уюштириладиган халқаро тадбирда маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар, олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.  

Халқаро кўргазма доирасида “Ўзбек гиламдўзлиги: анъана ва инновация” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.  

А.Шокиров, ЎзА