English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда ер ҳисобини юритиш ва давлат кадастрини шакллантириш ўрганилмоқда
18:16 / 2022-01-11

Мамлакатимизда ердан оқилона фойдаланиш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда. Натижада ер участкаларини ажратишда барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартиб жорий этилди. Ерга оид мулкий ҳуқуқлар кафолатланиб, соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонида давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича белгилаб берилган вазифалар асосида Олий суд раҳбарияти ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, қонуний ечимини топиш тадбирларини кўрмоқда. Олий суд раисининг фармойишига кўра, Олий суд судьялари ва суд аппарати ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан бириктирилган ходимлардан иборат ишчи гуруҳи тузилди. 


Хоразм вилоятида ҳам ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Ишчи гуруҳ Хоразм вилояти судида ўтказилган йиғилишда масъул идоралар билан биргаликда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларни умумлаштириб, уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Урганч туманидаги маҳаллаларда бўлиб, уйга эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган фуқароларнинг муаммолари ва бунга сабаб бўлган омилларни ҳам ўрганди. Хоразм вилоят суди, масъул идора ва вазирликлар вакиллари билан биргаликда вилоятда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларни умумлаштириш, уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан бевосита жойларга чиқиб, ўрганишлар олиб бормоқда.  
 

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА