Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда енгил атлетика бўйича республика мусобақалари ўтказилди
14:38 / 2026-02-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилоятида енгил атлетика бўйича ўсмирлар (U-18) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон кубоги (ёпиқ иншоотларда) мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Беллашувлар енгил атлетиканинг ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган 24 та йўналиши бўйича Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ташкил этилди.

[gallery-27772]

Мазкур мусобақалар иқтидорли спортчиларни аниқлаш, миллий терма жамоа захирасини шакллантириш ва енгил атлетика спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилади. Якунда ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА