Ижтимоий тармоқларда кўпчиликни саросимага солган Бухоро вилояти Ромитан туманидаги зарарли чигирткалар Хоразм билан чегарадош ҳудудларни ҳам чеклаб ўтгани йўқ.
Катта саксовул букриси чигирткаси фақатгина саксовул ўсимлиги баргларини истеъмол қилади. Бошқа ҳеч қандай ўсимлик ёки қишлоқ хўжалиги экинларига зарар келтирмайди.
Айни дамда Хоразм вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг бир гуруҳ мутахассислари чегара масканида кимёвий курашиш чора-тадбирларини олиб бормоқда. Зарарли чигирткага қарши курашиш мавсумини беталофат ўтказиш учун моддий- техник база яратилган бўлиб, ёқилғи, кимёвий воситалар захираси жамғарилган.
Жумладан, ОБХ-600 ва ВП-1 трактор пуркагичи, осма қўл пургагичи, шунингдек, юқори унумли пургагичлар ва махсус УМО автомашиналари жалб этилган.
[gallery-17825]
Кимёвий курашиш тадбирлари Хоразм А-380 автомобиль йўлининг 455 километридан бошлаб Бухоро вилояти чегарасигача олиб борилмоқда. Ҳозиргача 3272 гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилди.
А.Шокиров, ЎзА мухбири