ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоятида ёшлар ўртасида бешинчи бор ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси ва паралимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсумига тантанали старт берилди.
Мазкур спорт тадбири ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, оммавий спортни кенг тарғиб этиш ҳамда иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Тантанали очилиш маросимида вилоят ёшлари фаол иштирок этиб, жамоавий руҳ ва спортга бўлган қизиқишини намоён этди.
Тадбир доирасида мамлакатимизнинг барча 14 ҳудуди бир вақтнинг ўзида онлайн тарзда уланиб, очилиш маросимида иштирок этди. Бу эса мусобақанинг республика миқёсидаги аҳамиятини янада оширди.
[gallery-27802]
Шунингдек, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ажратилган спорт жиҳозлари жамланмалари ёшларга тантанали равишда топширилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА