Хоразмда байрам шукуҳи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоятида Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш учун пухта тайёргарлик кўрилди. Жойларда ўрнатилган байрам арчалари барчани байрамга чорламоқда.
[gallery-26919]
Урганч шаҳри кўчалари турфа рангда товланувчи чироқлар билан безатилган. Маданият ва истироҳат боғларида кўнгилочар дастурлар, савдо ярмаркалари ўтказилмоқда.
Хива шаҳридаги “Aрда Хива” мажмуасида ҳам байрам шукуҳи ҳукмрон. Байрам арчаси атрофида Янги йил тантаналарини юксак савияда ўтказиш учун зарур барча чора-тадбир кўрилган. Жойларда фотозоналар ташкил этилган.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА