Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда автомобилсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликда малакали кадрларга талаб ўсиб бораяпти
14:30 / 2024-03-01

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда Хоразм вилоятида ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Хоразмда автомобилсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликда малакали кадрларга талаб ўсиб бораяпти. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Урганч шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактабида “Пирсон” дастурини жорий қилиб, ўқувчиларга “меҳмонхона иши” ва “туризм” йўналишида халқаро малака беришни йўлга қўйиш топширилди. 

Шунингдек, Урганч университетида таълим йўналишлари мақбуллаштирилиб, янги ўқув дастурлари жорий қилинади. 

ЎзА