Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда 553 та сайлов участкаси ташкил этилди
18:12 / 2023-05-26

Шу йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий тадбирга Марказий сайлов комиссияси томонидан режа асосида пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда округ сайлов комиссияси аъзоларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборотларида келтирилган маълумотлар, билдирилган таклиф ва баён этилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб 12 – Хоразм сайлов округида жами 553 та сайлов участкаларини тузиш бўйича қарор қабул қилинди.  

Сайлов участкаларида зарур шарт-шароитлар яратиш, техник воситалар, мебель, ашёлар, офис техника воситалари, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.  

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА