Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда 39 минг нафардан ортиқ биринчи синф ўқувчисига “Президент совғалари” топширилади
12:09 / 2023-08-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилоятидаги барча мактабларга биринчи синф ўқувчилари учун “Президент совғалари” босқичма-босқич етказиб берилмоқда.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги 532 та умумтаълим мактабига янги 2023/2024 ўқув йилида 39 минг 349 нафар бола 1-синфга қабул бўйича рўйхатдан ўтган. Биринчи синфга қадам қўйган барча ўқувчиларга анъанага мувофиқ, ўқув анжомлари жамланган “Президент совғаси” топширилади.

[gallery-13236]

“Президент совғалари” таркибида ўқувчи сумкаси, дафтар, акварель бўёғи, қора ва рангли қалам, расм дафтари, рангли қоғоз, қаламдон, ручка, пластилин, елим ҳамда ўчирғичдан иборат ўқув қуроллари мавжуд.

Мактаб бошланишини катта ҳаяжон билан кутаётган жажжи ўқувчиларга “Президент совғалари” янги ўқув йилининг илк кунида тантанали тарзда топширилади.  

 

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА