French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда 1290 нафардан ортиқ бола етим қолиши мумкин эди, аммо..
19:29 / 2022-04-01

Мажбурий ижро Бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимларида 10 мингдан ортиқ алимент ижро ҳужжатлари мавжуд.

Бу ҳақда Бюро матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоятда алимент тўловчи қарздорлардан жами 8 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилган.

Қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида 860 та оила яраштирилиб, 1290 нафардан ортиқ болаларнинг етим қолиши олди олинган.

Ижро ишлари бўйича ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, уларнинг 539 нафари ишга жойлаштирилган.

Алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган 126 нафар қарздорлар эса Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 47-4-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, 4 нафар қарздорга нисбатан ЖК нинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА