Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманига ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Янгиариқ тумани ҳокими лавозимига Матназаров Зафарбек Баҳодирович тасдиқланди.
З.Матназаров 1986 йили туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
А.Шокиров, ЎзА.