Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорaзм вилоятидaги умумтaълим мaктaблaридa ҳам янги ўқув йили тантанали бошлaнди
16:45 / 2024-09-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида ҳам бугун биринчи қўнғироқ жаранглади. 36 минг нафардан зиёд ўғил-қиз мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилинди.

Гурлан туманидаги 5-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди.  

[gallery-19109]

Ушбу мактаб жорий йилда 9 миллиард 400 миллион сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланиб, ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитларга эга бўлди.

Вилоят ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув йили билан қутлаб, уларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.

Шунингдек, вилоят ҳокими Урганч шаҳридаги жорий йилда мукаммал таъмирланган 13-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, таълим жараёни билан танишди, 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси”ни топширди.

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА